Ўзбекистонда прописка тартиби соддалаштирилди: энди хатланган уй-жойда ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартишлар киритилди. Буни назарда тутувчи қарор Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Янги тартибга кўра, фуқаролар энди хатланган ёки унга нисбатан тақиқ қўйилган турар жойларда ҳам доимий рўйхатдан ўтиши мумкин. Айни пайтда, уй-жой эгаси ёки ваколатли органларнинг мурожаати асосида бундай рўйхатдан чиқариш мумкин бўлади.

Ҳужжат билан яна бир қатор янгиликлар ҳам жорий этилди. Хусусан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаганлик учун маъмурий жарималар бекор қилиниб, улар ўрнига оширилган давлат божи жорий этилади.

Шунингдек, фуқаро энди ўзига тегишли фақат битта уй ёки квартирада яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.

Мерос ёки яқин қариндошлардан ҳадя сифатида олинган уй-жойни сотишда мулкка эгалик қилиш муддатини ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгартирилди.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар ота-онаси ёки қонуний васийси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Азиз Аккулов Қирғизистон Туристик ташкилотлар ассоциацияси (KATO) ижрочи директори Нурлан Сапаров ҳамда икки мамлакатнинг етакчи...

Больше похожих статей