Тошкент ва Қашқадарёда коррупцияга оид ҳолатлар фош этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида мансабдор шахслар иштирокидаги коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси мансабдор танишлари орқали маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга «Тошкент шаҳар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси балансидаги ер майдонини ижарага расмийлаштиришни ва ижара ҳақини камайтиришни ваъда қилган. Шунингдек, у корхонанинг 2025 йил учун мавжуд қарздорлигини бартараф этиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс талаб қилинган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди.

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида аниқланган ҳолатда эса электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари электр тармоғига ноқонуний уланиш билан боғлиқ жиноят ишида корхона манфаатларига етказилган 103 миллион сўм зарарни танишлари орқали 34 миллион сўмга камайтириб берганини айтган.

Ушбу хизмат эвазига мансабдор фуқародан 17 миллион сўм талаб қилган. Унинг ноқонуний ҳаракати турмуш ўртоғи орқали пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тўхтатилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига амалга оширган расмий ташриф якунлари бўйича ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга доир келишувлар ижроси юзасидан тақдимот...

Больше похожих статей