Трансформаторларда авариялар келиб чиқишининг сабабларини тушунтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика соҳаси мутахассислари трансформаторларда юзага келадиган авария ҳолатларининг асосий сабабларини маълум қилди. Қайд этилишича, трансформаторлар электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш тизимининг энг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади.

Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши ва электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ортиши трансформаторлар иш режимига қўшимча юклама тушишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар маълумотига кўра, аварияларга асосан электр юкламасининг меъёрдан ортиши, совитиш тизими самарадорлигининг пасайиши, изоляция элементларининг эскириши ҳамда ички техник носозликлар сабаб бўлади.

Бундай вазиятларда трансформаторларда ўрнатилган автоматик ҳимоя қурилмалари ишга тушиб, ускунани электр тармоғидан ажратади. Бу эса трансформаторнинг янада жиддий шикастланишининг олдини олиш ва электр таъминоти тизимининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мутахассислар трансформаторларнинг барқарор ишлаши учун уларга тушадиган юкламани назорат қилиш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентнинг электр таъминотида 500 кВли «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди

7 ноябрь куни Ўзбекистон энергетика тизимидаги йирик инфратузилмавий лойиҳалардан бири янги 500 кВли «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Мамлакатимиздаги энг йирик...

Больше похожих статей