Президент Тошкент-Бекобод йўналишидаги янги электропоездда сафар қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Бекобод шаҳрига электропоездда ташриф буюрди. Сафар давомида давлат раҳбари пойтахт билан Бекободни боғловчи янги темир йўл қатнови ва вокзал инфратузилмасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Лойиҳа Президентнинг 2025 йил 27 декабрда қабул қилинган «2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳудудларда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва маҳаллий қатновларни кенгайтириш орқали аҳоли учун қулай транспорт хизматларини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Маълум қилинишича, узунлиги 192 километр бўлган «Тошкент – Бекобод» темир йўл йўналиши кунига қарийб минг нафар, йилига эса 300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Янги олти вагонли электропоезд 586 нафар йўловчини ташиш имкониятига эга бўлиб, соатига 120 километргача тезликда ҳаракатланади.

Электропоезд замонавий қулайликлар билан жиҳозланган. Вагонларда кондиционер ва иситиш тизимлари, юмшоқ ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари, Wi-Fi, видеокузатув тизими, электрон ахборот таблолари ҳамда велосипедлар учун махсус жойлар мавжуд. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар ўрнатилган.

Қайд этилишича, мазкур йўналишнинг ишга туширилиши автомобиль йўлларидаги транспорт юкламасини камайтириш, экологик тоза транспорт улушини ошириш ҳамда ҳар куни иш ва ўқишга қатнайдиган фуқаролар учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Ташриф якунида Президент темир йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш, тармоқларни электрлаштириш, вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва йўловчилар ҳаракатини самарали ташкил этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Мазкур...

Больше похожих статей