Қорақалпоғистонда аномал иссиқ сабабли болалар боғчалари вақтинча ёпилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Қорақалпоғистон Республикасида аномал иссиқ об-ҳаво туфайли давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ҳудуд Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур қарор экстремал юқори ҳарорат шароитида болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Шаҳар ва туман ҳокимларининг қарорларига мувофиқ, болалар боғчалари қуйидаги муддатларда ёпилади:

  • Нукус шаҳри ва Хўжайли туманида — 13 июлдан 18 июлгача;
  • Амударё туманида — 13 июлдан 15 июлгача;
  • Беруний, Тахтакўпир, Шуманай, Мўйноқ, Қанликўл ва Тўрткўл туманларида — 13 июлдан 17 июлгача.

Қарор Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари тавсиялари асосида қабул қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урганчда ёшлар талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг ҳудудида жойлашган Касблар...

Больше похожих статей