Ўзбекистон судларида меҳнат низолари бўйича ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий суд Раёсати фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янги тартиб 2026 йил 1 августдан амалга киритилади.

Қарорга мувофиқ, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган судьялар фаолият юритади.

Янги тизимга кўра, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тўрт нафар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида эса уч нафардан ихтисослашган судья ишлайди.

Шунингдек, Нукус, Бухоро, Жиззах, Қарши, Кармана, Наманган, Термиз, Оҳангарон, Фарғона ва Урганч туманлараро судлари, Самарқанд шаҳар суди ҳамда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яккасарой туманлараро судларида икки нафардан судья меҳнат низоларини кўришга ихтисослаштирилади. Айрим судларда эса биттадан ихтисослашган судья фаолият олиб боради.

Янги тартибга мувофиқ, 2026 йил 1 августдан кейин судларга келиб тушадиган меҳнат низоларига оид аризалар айнан ушбу ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.

Бунда 2026 йил 31 июлга қадар келиб тушган, жумладан, иш юритувига қабул қилинган меҳнат низолари бўйича ишлар аввалги тартиб асосида кўриб чиқилиб, якунланиши белгиланди.

Мазкур қарор меҳнат муносабатларига оид низоларни кўриб чиқиш сифатини ошириш, суд амалиётида ягона ёндашувни шакллантириш ҳамда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқини ва Фуцзянь провинциясида...

Больше похожих статей