- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Дилнозахон Собир қизи Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Зулайхо Бахриддиновна Махкамова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди.
Мазкур кадрлар ўзгариши Президентнинг тегишли фармонлари билан расмийлаштирилди.


