Ўзбекистон ва Иордания сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар ва хориждаги фуқаролар ишлари вазири Айман Ҳусайн Сафадий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Иордания делегацияси раҳбари Ўзбекистон Президентига Қирол Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Қайд этилишича, ўтган йили Самарқанд шаҳрида олий даражада ўтказилган музокаралар икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлади.

Жорий йилда парламентлараро дўстлик гуруҳлари ташкил этилди, Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ўтказилди, Ишбилармонлар кенгаши тузилди ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди.

Музокаралар чоғида сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда метан заправкалари фаолияти чекланган тақдирда фойдаланиш учун 102 минг тонна бензин захира қилинди

Ўзбекистонда қиш мавсуми олдидан бензин захиралари кўпайтирилди. «Ўзбекнефтгаз» 102 минг тонна ёқилғи захирасини шакллантирди. Компания баҳосига кўра, бу миқдор...

Больше похожих статей