Тошкентдаги қурилиш объектида юз берган авария бўйича текширув бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Дилбоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш объектида содир бўлган ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур воқеа юзасидан ваколатли идоралар томонидан текширув ишлари бошланган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг дастлабки маълумотларига кўра, қурилиш ишлари жараёнида масъул шахсларнинг эътиборсизлиги оқибатида оқова сув тармоғи қувурига шикаст етказилган. Бу эса авариявий ҳолат юзага келишига сабаб бўлган.

Айни пайтда мутахассислар томонидан воқеанинг барча сабаблари ва унга олиб келган омиллар атрофлича ўрганилмоқда.

Маълум қилинишича, текширув ишлари тўлиқ якунлангач, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот ва тегишли хулосалар жамоатчиликка тақдим этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Аҳолининг 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини...

Больше похожих статей