ЖЧ-2026: Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этди ва чорак финалчисига айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Марокаш терма жамоаси Канада устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олган биринчи жамоага айланди.

Ҳьюстон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув марокашликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоа ҳужумчиси Аззедин Унаи дубль муаллифи бўлган бўлса, яна бир голни Суфьян Раҳими киритди.

Учрашувда Браим Диас икки марта голли узатма бериб, Африка терма жамоалари футболчилари орасида Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп ассист қайд этган ўйинчига айланди. Унинг ҳисобида энди тўртта голли узатма бор. Ашраф Ҳакими ҳам бир голли узатма билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Шу тариқа, Марокаш кетма-кет иккинчи Жаҳон чемпионатида ҳам чорак финалга чиқишга муваффақ бўлди. Энди африкаликлар ярим финал йўлланмаси учун Парагвай ва Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Аҳолининг 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини...

Больше похожих статей