Германия пенальтилар сериясида Парагвайга ютказди ва ЖЧ-2026 билан хайрлашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Германия миллий терма жамоаси Парагвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Бостон» стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида Парагвай ҳужумчиси Хулио Энсисо ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг Кай Ҳаверц аниқ зарба билан мувозанатни тиклади.

Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб номи аниқланмади. Биринчи экстра-тайм охирида Германия ҳимоячиси Йонатан Та киритган гол ҳакам томонидан дарвозабонга нисбатан қоидабузарлик қайд этилгани сабабли бекор қилинди.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Парагвай футболчилари 4:3 ҳисобида устун келиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа, Германия терма жамоаси плей-оффнинг илк босқичидаёқ жаҳон чемпионати билан хайрлашди. Парагвай эса мусобақадаги иштирокини давом эттириб, кейинги босқичга йўл олди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент ва Иордания пойтахти Аммон шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан Аммон шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига...

Больше похожих статей