- Advertisement -
FIFA расмий сайтида«Турнирнинг энг яхши голи» номинацияси бўйича овоз бериш жараёни бошланди.
Гуруҳ босқичида киритилган 215 та гол орасидан энг чиройли 12 та гол саралаб олинган бўлиб, улар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига йўллаган маҳоратли «парашют» зарбаси ҳам ўрин олган.
FIFA маълумотига кўра, овоз бериш бир неча босқичда ўтказилади. Дастлабки босқичда мухлисларга 48 соат давомида овоз бериш имконияти тақдим этилган. Кейинги босқичлар 1/8 финал, чорак финал, ярим финал ва финалдан сўнг ташкил этилади.
Овоз беришда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.

