Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ–2026нинг энг юқори маош оладиган иштирокчилари рейтингига кирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Forbes журнали тузган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари орасидаги энг юқори маош оладиган 48 нафар футболчи рейтингига кирди.

Йиллик даромади 6,2 миллион долларни ташкил этган ўзбекистонлик футболчи рейтингда 38-ўринни эгаллаб, рўйхатдан жой олган ягона Ўзбекистон вакили бўлди.

Forbes баҳосига кўра, Ҳусановнинг 5 миллион доллари иш ҳақи ва футбол бонусларидан, яна 1,2 миллион доллари эса реклама шартномалари, ҳомийлик келишувлари ва тижорат лойиҳаларидан келади. Унинг ҳамкорлари орасида Puma компанияси ҳам бор. Шунингдек, футболчи ўзининг энергетик ичимликлар брендини ҳам ривожлантирмоқда.

Рейтингда биринчи ўринни йиллик 280 миллион доллар даромад билан Криштиану Роналду эгаллади. Унинг 230 миллион доллари футбол шартномаси бўйича тўловлардан, 50 миллион доллари эса тижорат фаолиятидан тушган даромаддан иборат.

Иккинчи ўринни 130 миллион доллар даромад билан Лионель Месси, учинчи ўринни эса бир йилда 95 миллион доллар ишлаган Килиан Мбаппе эгаллади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Татаристонда корэш бўйича XV юбилей жаҳон чемпионати муваффақиятли якунланди

2026 йил 25–28 июнь кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида муҳим халқаро спорт тадбири — Корэш бўйича XV Жаҳон чемпионати...

Больше похожих статей