Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларига 3 фоизлик комиссия жорий этиш таклиф қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Давлат думасига «Адолатли Россия» партияси депутатлари томонидан меҳнат мигрантларининг халқаро пул ўтказмалари учун 3 фоизлик комиссия жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди.

Партия раҳбари Сергей Миронов маълум қилишича, ташаббус трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Унинг таъкидлашича, халқаро пул ўтказмаларининг катта қисми меҳнат мигрантлари томонидан амалга оширилади ва бу маблағлар хорижга йўналтирилади.

Мироновнинг маълумотларига кўра, ўтган йили Қирғизистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми тахминан 3,2 миллиард долларни ташкил этган. Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистонга йўналтирилган пул ўтказмалари 15 миллиард долларга етган.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, мамлакат ташқарисига жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган барча халқаро пул ўтказмалари учун ўтказма суммасининг 3 фоизигача бўлган миқдорда мажбурий комиссия ундириш таклиф этилмоқда.

Ташаббус муаллифлари ҳисоб-китобларига кўра, мазкур йиғим Россия бюджетига ҳар йили 45 миллиард рублдан ортиқ қўшимча тушум келтириши мумкин.

Ҳозирда қонун лойиҳаси Давлат думаси кўриб чиқишига юборилган. Ҳужжат қабул қилинган тақдирда, у Россиядан хорижга амалга ошириладиган барча трансчегаравий пул ўтказмаларига татбиқ этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йирик карта ўтказмалари ҳақида солиқ органларига маълумот бериш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар...

Больше похожих статей