Тиббиёт ходимларининг иш ташлашларда иштирок этиши тақиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, айрим тоифадаги ходимлар учун иш ташлашларда иштирок этиш тақиқланди. Жумладан, эндиликда тиббиёт ходимлари иш ташлаш акцияларида қатнашиши мумкин эмас.

Янги тартибга кўра, фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар даврида, ҳарбий ҳолат жорий этилганда ҳамда умумий сафарбарлик эълон қилинган вақтда иш ташлашлар ўтказишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қонунга мувофиқ, бир қатор соҳалар ходимларининг иш ташлашларда иштирок этиши тақиқланган. Улар қаторига тиббиёт ходимлари, давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган мансабдор шахслар, ҳарбий хизматчилар, судьялар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари киради.

Бундан ташқари, энергия таъминоти, сув таъминоти ҳамда алоқа тизимида фаолият юритувчи ходимлар ҳам иш ташлашларда иштирок эта олмайди.

Қонунчиликка кўра, Меҳнат кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар бузилган ҳолда ўтказилган ёки эълон қилинган иш ташлашлар ноқонуний деб топилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги тирбанд чорраҳалардан бирида ҳаракат схемаси ўзгартирилди

Тошкент шаҳрида Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишмасида ҳаракатланишнинг янги тартиби жорий этилди. Янги тартибга кўра, Мустақиллик кўчасидан Оққўрғон кўчасига чапга...

Больше похожих статей