Яшнободда йўл талашган икки ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида икки ҳайдовчи ўртасида содир бўлган можаро ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеотасвирларда ҳайдовчиларнинг йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашиб, муштлашгани акс этган.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 12 июнь куни Махтумқули кўчасида содир бўлган. Cobalt русумли автомобилни бошқарган 1992 йилда туғилган Д.Д. ҳамда Nexia 3 ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган Ш.А. ўртасида йўл талашиш оқибатида тортишув келиб чиққан.

Баҳс тез орада жанжалга айланиб, ҳар икки ҳайдовчи транспорт воситаларидан тушган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро муштлашган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси «Майда безорилик» аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тўпланган материаллар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Энди ҳайдовчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо суд томонидан берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқини ва Фуцзянь провинциясида...

Больше похожих статей