Қашқадарёда болалар боғчаси автомобилида унутиб қолдирилган 3 ёшли қизалоқ вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилоятида хусусий болалар боғчаси тарбияланувчиси бўлган 3 ёшли қизалоқ автомобилда қолдириб кетилгани оқибатида ҳалок бўлди.

Фожиа 4 июнь куни Қасби туманидаги «Зафар» маҳалласида жойлашган, якка тартибдаги тадбиркор «О. А.»га тегишли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, муассаса раҳбариятига болаларни ташиш қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳақида аввал ҳам бир неча бор огоҳлантириш берилган. Бироқ муассаса ходимлари белгиланган талабларни бузиб, эҳтиётсизлик оқибатида болани автомобил салонида қолдириб кетган. Натижада қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси («Касб вазифаларини лозим даражада бажармаслик») билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида транспорт воситаси ҳайдовчиси гумонланувчи сифатида ушланган.

Шунингдек, хусусий болалар боғчаси эгаси билан тузилган шартнома бекор қилингани маълум қилинди.

Масъул идоралар фожиага алоқадор барча шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Молдовадан Ўзбекистонга фирибгарликда гумонланувчи экстрадиция қилинди

Фирибгарлик жиноятида айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Молдова Республикасидан мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги...

Больше похожих статей