Сурхондарёда вояга етмаганлар ишлари бўйича собиқ инспектор суд олдида жавоб беради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятида Денов тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар ишлари бўйича собиқ инспектор-психологига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди.

Тергов маълумотларига кўра, собиқ ходим вояга етмаган шахс билан боғлиқ жиноятларда гумон қилинмоқда. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), 129-моддаси 3-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан бузуқ ҳаракатлар содир этиш) ҳамда 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, иш материаллари мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Аввалроқ Андижон вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқлангани хабар қилинган эди. Унда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими 15 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилганликда гумон қилиниб қўлга олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар...

Больше похожих статей