Бухорода VII болалар веломарафони бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Бухоро шаҳрида VII анъанавий болалар веломарафони ташкил этилди. Ёшлар ўртасида экологик маданият ва барқарор ҳаракатланиш тамойилларини тарғиб қилишга қаратилган тадбирда 100 нафардан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистондаги ЕХҲТ Лойиҳалари координатори, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Веломарафонда мактабгача таълим муассасаларининг кичик ёшли тарбияланувчилари иштирок этиб, улар махсус мослаштирилган беговелларда белгиланган масофани босиб ўтдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар экологик таълим ва тарбиянинг аҳамияти, шунингдек, кундалик ҳаётда қабул қилинадиган қарорлар атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар. Шу билан бирга, велосипед ва бошқа экологик тоза транспорт турларидан фойдаланишни оммалаштириш соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан бир қаторда табиатга салбий таъсирни камайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Велоспорт мусобақалари билан бирга тадбир доирасида Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган маърифий ва маданий чиқишлар ҳам ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларидан бири бўлган етти ёшли болакай ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, велосипедлар ҳавони ифлослантирмаслиги ва улардан кенг фойдаланилса шаҳар янада тозароқ бўлишини таъкидлади.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари координатори маълум қилишича, ёшлар ўртасида экологик таълимни ривожлантириш ва бу борадаги хабардорликни ошириш ташкилотнинг иқтисодий ва экологик хавфсизлик йўналишидаги устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу каби ташаббуслар орқали ёш авлодда экологик масъулият ва барқарор ҳаёт кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қурилишга рухсат олиш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилиб, тадбиркорларнинг вақт ва молиявий харажатларини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Бу Президентнинг қурилиш...

Больше похожих статей