Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу вақтга қадар Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобил Ҳамдамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тошкент вилояти ҳокими томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига Барҳаёт Баxтиёрович Мелиев номзоди тавсия қилинди. У мазкур лавозимга қадар Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан номзод кўриб чиқилиб, Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иқтисодий...

Больше похожих статей