Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши юзасидан устувор вазифалар ҳақида маъруза қилди.
Сессия кун тартибидан ташкилий масала ҳам ўрин олди. Шу вақтга қадар Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Илҳом Кличханов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Тошкент вилояти ҳокими шаҳар ҳокими лавозимига Қобил Ҳамдамов номзодини тавсия қилди. У мазкур тайинловга қадар Олмалиқ шаҳри ҳокими вазифасида фаолият юритган.
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан номзод кўриб чиқилиб, Қобил Ҳамдамов Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

