Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузгани учун 19 нафар ходим ишдан олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси томонидан вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилди. Текширувлар якунларига кўра, 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, яна 19 нафар масъул эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўрганишлар давомида 41 та вазирлик, идора ва ҳокимлик томонидан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини бузиш билан боғлиқ жами 1070 та ҳолатга йўл қўйилгани аниқланган.

Ҳар бир ҳолат бўйича Халқ қабулхонаси томонидан ташкилотлар раҳбарларига назорат хатлари юборилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳамда бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик чораларини кўриш талаб этилган.

Энг кўп қоидабузарликлар Андижон вилояти ҳокимлигида қайд этилган бўлиб, улар сони 137 тани ташкил этган. Кейинги ўринларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (107 та), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (103 та), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (79 та), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (65 та), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (55 та), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (45 та), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (45 та) ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги (44 та) қайд этилган.

Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузиш билан боғлиқ қарийб 600 та ҳолатга йўл қўйган ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрмаган 13 та вазирлик ва идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туркияда халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл Ўзбекистонга депортация қилинди

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниб, мамлакатга депортация қилинди. Бу...

Больше похожих статей