Тошкентда ультрабинафша нурланишининг ўта юқори даражаси кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

7–8 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ультрабинафша (УФ) нурланишининг юқори даражаси кузатилиши прогноз қилинмоқда. УФ индекси 10 баллгача етиши кутилмоқда. Энг хавфли давр соат 12:00 дан 13:00 гача бўлиб, бу вақтда очиқ қуёш остида узоқ қолиш тавсия этилмайди.

Мутахассислар пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига куннинг энг иссиқ пайтларида тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсиридан эҳтиёт бўлишни маслаҳат бермоқда. Кўчага чиқишда бош кийим, қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак ва танани ёпиб турувчи енгил кийимлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Шунингдек, имкони борича соя-салқин жойларда бўлиш, айвон ва соябонлардан фойдаланиш ҳамда етарли миқдорда сув истеъмол қилиш муҳимлиги таъкидланмоқда.

Тиббиёт мутахассисларининг огоҳлантиришича, кучли қуёш таъсирида узоқ вақт қолиш тери куйиши, организмнинг қизиб кетиши ва иссиқ уришига олиб келиши мумкин. Айниқса, болалар, кекса ёшдагилар ҳамда очиқ ҳавода меҳнат қиладиган ёки спорт билан шуғулланадиган фуқаролар эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишлари лозим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззах вилоятида М-39 трассасида юк автомашинаси ёниб кетди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юк автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди. Ҳодиса 6 июнь...

Больше похожих статей