Ўзбекистон ва Италия ўртасида халқаро меморандум имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси ҳамда Халқаро экологик таъсирни баҳолаш ассоциациясининг (IAIA) Италия офиси ўртасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимига сунъий интеллектни жорий этиш ва соҳа салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат мамлакатимизда экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимига замонавий рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект ечимларини изчил жорий этиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Имзолаш маросимида Давлат экологик экспертизаси маркази бош директори Ғ. Мухамедов, Халқаро экологик таъсирни баҳолаш ассоциацияси Италия офиси президенти Ж. Магро, Италия Экология ва энергетика вазирлиги ҳамда ЕХҲТ вакиллари иштирок этди.

Меморандум IAIA томонидан илгари сурилаётган сунъий интеллектга асосланган халқаро «Permitting 5.0» концепцияси ва Экологик бошқарув платформаси (Environmental Governance Platform – EGP) доирасида амалга оширилади. Ушбу тизим атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнларининг шаффофлиги, сифати ва самарадорлигини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишни мақсад қилган.

Меморандум доирасида ҳамкорликнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:

  • Марказнинг мавжуд рақамли тизимига сунъий интеллект воситаларини интеграция қилиш орқали экологик материалларни таҳлил қилиш, лойиҳаларни дастлабки баҳолаш ва кумулятив таъсирларни прогнозлашни автоматлаштириш;
  • Экологик экспертиза соҳасидаги энг янги технологик ечимларни синовдан ўтказиш учун махсус пилот ташаббусларни йўлга қўйиш;
  • Сунъий интеллектни экологик баҳолаш жараёнларига татбиқ этиш бўйича халқаро тажриба асосида миллий методология ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
  • Давлат экологик экспертизаси маркази мутахассислари учун рақамли технологиялар ва ахборот технологиялари соҳасида халқаро тренинглар, вебинарлар ва хорижий малака ошириш дастурларини ташкил этиш.

Меморандум беш йил муддатга имзоланган бўлиб, томонларнинг соҳадаги узоқ муддатли стратегик мақсадлари муштарак эканини англатади.

Мазкур ташаббус Ўзбекистонда «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инвестициявий муҳит жозибадорлиги ва халқаро ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Silk Road Uzbekistan баҳорги туркуми якунланди

Дунёнинг 28 давлатидан ташриф буюрган 20 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган Silk Road Uzbekistan баҳорги туркуми якунланди. Бир неча ой...

Больше похожих статей