Президент — «Баъзан бизда миллий руҳ етишмаётгандек бўляпти»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида шундай деди «Жамиятимиз тараққиётида жуда муҳим бўлган бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Баъзан бизда миллий руҳ етишмаётгандек бўляпти. Саҳна асарлари бор, лекин кучли таъсири йўқ. Қўшиқда овоз бор, лекин халқнинг ўткир нафаси сезилмаяпти. Кинода ҳаракат бор, лекин халқнинг дарди, ғурури ва характери кўринмаяпти. Баъзи асарларда шакл бор, лекин катта ғоя йўқ. Миллий ўзлигимиз ва руҳиятимизни ифодалаш учун ижод ва санъатдан таъсирлироқ ва кучлироқ восита йўқ, десам, фикримга қўшиласизлар. Шу боис, бизга миллий руҳни уйғотадиган санъат керак, халқни илҳомлантирадиган адабиёт керак, ёшларга фахр ва ифтихор берадиган кино керак, қалбларни жунбишга келтирадиган мусиқа керак, одамнинг ўзини англашга ундайдиган театр керак», — деди Президент.

Халқимиз кўнглида Ватанга муҳаббат, миллатга садоқат руҳини уйғотадиган, катта-катта ислоҳотларимизни одамларга етказиб берадиган қасида, қўшиқ ва романлар, спектакль ва фильмлар яратадиган ижодкорлар кўплигига ишонч билдирилди.

Шу боис, ҳар йили мазкур йўналишда ҳам танловлар ўтказиб борилади. Гран-при соҳибларининг ижодини янада қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Ўзбекистонда кино саноатини қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат...

Больше похожих статей