Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда кино саноатини қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди. Президентнинг таъкидлашича, мазкур тузилмалар ҳалигача эскича бошқарув ва самарасиз назорат тизимидан воз кеча олмаган. Шу муносабат билан уларнинг фаолияти бутунлай тугатилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмлар учун тарғибот ва реклама харажатларини қоплаш мақсадида кино лойиҳаси бюджети қийматининг 30 фоизигача маблағ ажратилади. Шунингдек, бундай лойиҳалар бўйича харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади.

Киноиндустрияга хорижий сармоя ва халқаро ҳамкорликни кенг жалб қилиш мақсадида чет эл компанияларининг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулотлари яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод этилади.

Янги тартибга мувофиқ, давлат буюртмаси асосида суратга олинган фильмлар намойишидан тушган маблағларнинг 50 фоизи продюсерлар ва ижодий жамоаларга қўшимча рағбат сифатида йўналтирилади. Бу эса соҳада ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва рақобат муҳитини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, миллий кинематографиянинг нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Олтин Ҳумо” миллий кино тақдимоти учун ҳар йили 5 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Учрашувда кино соҳасидаги айрим бошқарув механизмлари замон талабларига жавоб бермаётгани ҳам қайд этилди. Хусусан, Республика кинематография комиссияси ҳамда Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолиятида эскича бошқарув ва самарасиз назорат усуллари сақланиб қолаётгани танқид қилинди.

Шу муносабат билан мазкур комиссия ва кенгашлар фаолиятини тўлиқ тугатиш ҳамда улар ўрнида янги тизимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Энди фильм жанри ва мавзусидан келиб чиққан ҳолда соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил этилади.

Экспертлар таркибига Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси ва Бастакорлар уюшмаси томонидан тавсия этилган мутахассислар жалб қилиниши назарда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Футбол: Ўзбекистон Канадага қарши эртага тонг соат 06:00 майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик доирасида эртага тонг соат 06:00 да мусобақа мезбонларидан бири бўлган Канадага...

Больше похожих статей