Олий аттестация комиссияси Фанлар академияси тизимига ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда илмий кадрларни тайёрлаш ва аттестация қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридан чиқарилиб, Фанлар академияси тизимига ўтказилди.

Фармонда илмий даражалар бериш ва илмий кадрлар тайёрлаш жараёнларини янада самарали ташкил этиш, тизимнинг мустақиллиги ва шаффофлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Янги тартибга кўра, Олий аттестация комиссияси раиси Фанлар академияси президентининг тавсияси асосида, Президент Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Комиссия раиси беш йил муддатга тайинланади. Шунингдек, бир шахснинг ушбу лавозимда кетма-кет икки муддатдан ортиқ фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

Фармон билан Олий аттестация комиссияси Раёсати фаолиятини янгилаш механизми ҳам белгиланди. Энди Раёсат таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бунда ҳар икки йилда аъзоларнинг учдан бир қисми янгиланиб боради, олти йил давомида эса Раёсат таркиби тўлиқ қайта шакллантирилади. Ушбу қоида Комиссия раисига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ҳужжатда Комиссия раиси мақоми ҳам қайта кўриб чиқилди. Унинг меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизматлари билан таъминланиш шартлари Фанлар академияси вице-президенти даражасига тенглаштирилди.

Шунингдек, Олий аттестация комиссияси ходимларининг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш шартлари Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимлари учун амал қилувчи тартиб асосида белгиланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Россия Арманистондан айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини вақтинча чеклайди

Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги назорати хизмати 30 майдан бошлаб Арманистондан янги узилган сабзавот ва резавор маҳсулотлар импортига чеклов киритилишини...

Больше похожих статей