Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини юборди. Қарийб 200 тоннадан иборат юк Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити арафасида, шунингдек, сел оқимлари ва сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида етказилди.

Гуманитар ёрдам Балх вилоятига Ҳайратон шаҳри орқали етказилди. Ёрдамни топшириш маросимида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Афғонистон томони вакиллари иштирок этди.

Юк таркибидан ун, гуруч, шакар, ўсимлик ёғи, макарон ва қандолат маҳсулотлари, нохат ҳамда тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.

Афғонистон вакиллари Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ва гуманитар ёрдам учун миннатдорлик билдириб, ўзбек халқини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда базавий ва суперконтракт тўловларини амалга ошириш муддати 10-июнгача узайтирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълим муассасаларида базавий ҳамда табақалаштирилган контракт тўловларини амалга ошириш муддатини 10 июнга...

Больше похожих статей