Марказий Осиёнинг ривожланиши Евросиёда барқарорликнинг янги архитектурасини шакллантирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

12-13 май кунлари Геленжик шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Мўғулистон ва бошқа давлатларнинг етакчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари вакилларини бирлаштирган “Россия — Марказий Осиё: янги дунё тартибида навигация” мавзусидаги “Валдай” халқаро мунозара клубининг VI Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтди.

Кун тартибидан халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, транспорт-логистика алоқадорлигини кучайтириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари асосий ўрин олди.

Россия томонидан тадбирда Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Россия Фанлар академияси М. Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти, Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Олий ва ўрта махсус таълим институти, Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Кубан ва Томск давлат университетлари, Краснодар ўлкаси ва Геленжик шаҳри маъмуриятлари вакиллари иштирок этди.

Форум ишида, шунингдек, Ўзбекистоннинг нуфузли делегацияси, жумладан, СМТИ, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, МОХИ ва Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти раҳбарияти ҳамда экспертлари иштирок этди.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланган иккинчи сессия модератори сифатида сўзга чиққан СМТИ директори биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов узоқ муддатли ҳамкорлик кун тартибини шакллантиришда Марказий Осиёнинг сифат жиҳатидан янги ролидан келиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, яхши қўшничилик ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги изчил сиёсат туфайли минтақа янада барқарорлашди, ўз субъектлигини кучайтирди ва бугунги кунда Евроосиёнинг иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларининг асосий марказларидан бирига айланмоқда.

Марказий Осиё чекка транзит ҳудудидан аста-секин Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб йўналишларининг энг муҳим чорраҳасига айланиб бораётгани таъкидланди. Минтақа мамлакатлари нафақат ўзининг географик жойлашувидан фойдаланишга, балки транспорт артериялари бўйлаб юқори қўшимча қийматга эга саноат марказлари, ишлаб чиқариш занжирлари ва логистика хизматларини шакллантириш орқали ундан фойдаланишга интилмоқда. Аслида, минтақа транзит моделидан саноат-логистика интеграцияси моделига ўтмоқда, бу ерда транспорт йўлаклари чуқур саноатлаштириш ва янги қиймат занжирларига қўшилиш учун рағбатлантирувчи омилга айланмоқда.

Акрамжон Неъматовнинг фикрича, айнан Марказий Осиёнинг ушбу янги роли Россия ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик кун тартибини шакллантириш учун асос бўлиши керак. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари очиқлик сиёсатини олиб бораётгани ва барча ташқи ҳамкорлар билан конструктив муносабатларни ривожлантириш тарафдори экани алоҳида таъкидланди. Минтақа қарама-қаршиликдан манфаатдор эмас ва Евроосиёни кенг, инклюзив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик макони сифатида кўради.

СМТИ вакилининг таъкидлашича, замонавий дунё ноаниқликнинг кучайиши ва глобал барқарорликнинг пасайиши билан бирга чуқур ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Бундай шароитда барқарор ва олдиндан айтиб бўладиган ривожланиш муҳитини яратиш учун минтақавий масъулиятнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Марказий Осиё мамлакатлари учун тарихан шаклланган иқтисодий, транспорт ва гуманитар ўзаро боғлиқлик ҳудуди бўлган Евросиё табиий чегара ҳисобланади.

Акромжон Неъматовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Евросиёда очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳитини шакллантириш сиёсатини изчил олиб бормоқда. Ушбу стратегия доирасида МДҲ, ШҲТ, ЕОИИ, ОҲИЧК, ИҲТ ва ТДТ каби кўп томонлама платформалар орқали транспорт алоқаларини, саноат кооперациясини, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда барқарор қўшилган қиймат занжирларини яратишга йўналтирилган амалий кун тартиби илгари сурилмоқда. 2016 йилдан буён Ўзбекистон томонидан минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ўнлаб ташаббуслар илгари суриб келинмоқда.

Ушбу йўналишни ривожлантириш мақсадида мамлакатнинг олий сиёсий раҳбарияти даражасида Марказий Осиёда ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни институционаллаштиришга қаратилган комплекс минтақавий кун тартиби изчил ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев минтақада ўзаро ҳамкорликнинг янги архитектурасини яратишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда, жумладан, яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини ишлаб чиқиш, шунингдек, умумий хавфсизлик ва тараққиётга қаратилган Самарқанд бирдамлик ташаббусини илгари сурмоқда.

Экспертнинг фикрича, асосий масала изоляция ҳақида эмас, балки айни вақтда ҳам ички барқарор, ҳам ташқи дунё учун очиқ минтақани шакллантириш ҳақида кетмоқда. Ана шундай сиёсат туфайли Марказий Осиё янада барқарорлашиб, жадал ривожланаётган бозорга айланмоқда ҳамда муҳим логистика ҳаби ва саноат юксалиши маркази сифатидаги ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

Марказий Осиё субъектлиги тобора ортиб бораётган яхлит бир минтақа сифатида намоён бўлаётгани алоҳида таъкидланди. Бу, бир томондан, ички вазифаларни самаралироқ ҳал этишга имкон берса, иккинчи томондан, Евросиёда барқарорликнинг мустақил омили бўлиб хизмат қилишига замин яратади. Моҳиятан, минтақа Евросиё меъморчилигининг таянч унсурларидан бирига айланмоқда ва бу тамойилни қўллаб-қувватлаш барча ташқи ҳамкорларнинг манфаатларига мос келади.

Муҳокама чоғида “Марказий Осиё — Россия” форматининг стратегик аҳамияти ортиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди. СМТИ вакилининг фикрича, саноат кооперацияси, қўшма инфратузилма лойиҳалари, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш бутун Евросиё маконининг барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муҳокамалар якунida, Акрамжон Неъматов бугунги кунда Марказий Осиё аввалги “буфер ҳудуд” деган тасаввурдан холи бўлиб, ўз кун тартибига эга мустақил субъект сифатида намоён бўлаётганини таъкидлади. Минтақанинг стратегик мақсади — хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олган ҳолда барча ташқи шериклар билан очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат эканлигини таъкидлади.

«Кучли, иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғланган ва барқарор Марказий Осиё бутун Евросиё макони иштирокчиларининг стратегик манфаатларига мос келади. Глобал ўзгаришлар шароитида айнан минтақавий ҳамкорлик форматлари янги барқарорликнинг асосини таъминлайди», – дея қайд этди СМТИ вакили. У Ўзбекистон минтақа олдидаги масъулият кун тартибини илгари сурар экан, Россия билан шериклик бутун Евросиё маконининг узоқ муддатли ривожланиши ва барқарорлигининг муҳим омилларидан бири бўлиб хизмат қиладиган конструктив ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий моделини яратишга интилаётганини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей