Тошкентдаги кўп қаватли уйда чиққан ёнғин бир нечта оилани уйсиз қолдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда юз берган йирик ёнғин оқибатида бир нечта оила турар жойидан айрилди.

Фожиа 15 май куни содир бўлган. Уй аҳолисининг айтишича, ёнғин хонадонлардан бирида бошланиб, қисқа вақт ичида бутун уй бўйлаб тарқалган. Одамлар болаларини қутқариб қолиш учун саросима ичида кўчага чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Кўпчилик фақат ҳужжатларини олиб чиқишга улгурган, айрим фуқаролар эса уй кийимидаёқ ташқарига чиққан.

Ёнғин натижасида хонадон эгалари мебел, маиший техника, кийим-кечак, ҳужжатлар ва йиллар давомида тўпланган бошқа мол-мулкларидан маҳрум бўлди.

Қўшниларнинг тахминига кўра, ёнғинга хонадонлардан бирида яшовчи эркакнинг маст ҳолатда ўчирилмаган сигарета билан ухлаб қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳозирда жабрланган оилалар ҳужжатларни тиклаш ва вақтинчалик турар жой топиш билан овора. Улар содир бўлган ҳолат бўйича жамоатчиликдан ёрдам сўрамоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда метан заправкалари фаолияти чекланган тақдирда фойдаланиш учун 102 минг тонна бензин захира қилинди

Ўзбекистонда қиш мавсуми олдидан бензин захиралари кўпайтирилди. «Ўзбекнефтгаз» 102 минг тонна ёқилғи захирасини шакллантирди. Компания баҳосига кўра, бу миқдор...

Больше похожих статей