Самарқанд 2026 йилда ФИДЕ Конгрессига мезбон бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 20–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Конгресси ўтказилади. Ушбу қарор жаҳон шахмат ҳаётидаги энг муҳим йиллик тадбирлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Конгресс доирасида Бош ассамблея йиғилишлари, ФИДЕ Кенгаши мажлислари, минтақавий тузилмалар учрашувлари ҳамда турли комиссиялар фаолияти билан боғлиқ муҳокамалар ташкил этилади.

Белгиланган режага мувофиқ, ФИДЕ раҳбар органлари сайлов жараёнлари конгрессдан олдин ўтказилади. Хусусан, президент ва вице-президент сайлови 2026 йил 26 июль кунига белгиланган. Шунингдек, сайланадиган вице-президент ва минтақавий президентлар бўйича овоз бериш 26 август куни ўтказилиши режалаштирилган.

ФИДЕ қоидаларига кўра, президентликка номзод кўрсатиш учун камида бешта миллий федерация қўллаб-қувватлови талаб этилади. Бунда турли қитъалардан федерациялар иштирок этиши шарт бўлиб, қўллаб-қувватловчилар сони белгиланган меъёрдан ошмаслиги керак. Вице-президентлик лавозими учун эса камида учта миллий федерация тавсияси талаб этилади.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси 1992 йилдан буён ФИДЕ аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон 2022 йилда ФИДЕ Конгресси доирасида 2026 йилги Жаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида ҳам Самарқанд шаҳри Жаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туркий давлатлар сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт бўйича янги ташаббуслар илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Турк давлатлари ташкилотининг (ТДТ) Туркистон шаҳрида “Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт” мавзусида ўтказилган норасмий...

Больше похожих статей