Тошкент май ойи охирида халқаро Cat Expo 2026 кўргазмасига мезбонлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

29–31 май кунлари Тошкент шаҳрида Eco Expo Central Asia 2026 дастури доирасида йирик халқаро Cat Expo кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир High Town Mall мажмуасида ташкил этилади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, кўргазмада Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан келган етакчи селекционерлар томонидан тақдим этиладиган 300 дан ортиқ зотдор мушук иштирок этади.

Экология қўмитасида таъкидланишича, кўргазманинг асосий мақсади — уй ҳайвонларига масъулиятли муносабат ва уларга нисбатан инсонпарвар муомалани тарғиб қилишдан иборат.

Тадбирнинг муҳим жиҳатларидан бири — барча ташриф буюрувчилар учун кириш бепул бўлиши ҳисобланади. Бу кенг жамоатчиликка турли мушук зотлари билан яқиндан танишиш, шунингдек, мутахассислардан парвариш бўйича маслаҳатлар олиш имконини беради.

Шу тариқа, уч кун давомида савдо маркази профессионал фелинологлар ва ҳайвонсеварлар учун тажриба алмашиш майдонига айланади. Тадбир пойтахтнинг экологик ва гуманитар ташаббуслар маркази сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззах вилоятида ёш аёл туғруқхонадан чиқарилганидан сўнг вафот этди

Жиззах вилоятида 23 ёшли аёлнинг туғруқхонадан чиқарилганидан бир неча кун ўтиб вафот этиши жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистон...

Больше похожих статей