Тошкент метрополитенида йирик модернизация: янги линиялар, хавфсиз платформалар ва «Park&Ride» тизими жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитенини модернизация қилиш, хавфсизликни ошириш ва инфратузилмани самарали ривожлантиришга қаратилган янги таклифлар тақдим этилди.

Маълум қилинишича, пойтахт аҳолиси сонининг ўсиши, туризм оқимининг ортиши ҳамда шаҳар ҳудудининг кенгайиши муносабати билан 2030 йилга қадар метронинг кунлик йўловчи оқимини 1,8 миллион нафарга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, метро станциялари сонини 79 тага, умумий линиялар узунлигини эса 103 километргача ошириш кўзда тутилмоқда. Поездлар ҳаракати оралиғини босқичма-босқич 1,5–3 дақиқагача қисқартириш режаси ҳам ишлаб чиқилган.

Тақдимотда хавфсизлик ва инфратузилмани янгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пилот лойиҳа сифатида «Шаҳристон» метро бекатида платформаларга шиша ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш таклиф этилди. Халқаро баҳолашларга кўра, бундай тизимлар бахтсиз ҳодисалар сонини 80–90 фоизгача камайтириш имконини беради.

Шу билан бирга, янги метро линияларини қуриш режалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, «Мингўрик — Чилонзор буюм бозори» йўналиши бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Биринчи босқичда «Мингўрик — Жанубий вокзал» участкаси қурилиши, кейинчалик эса линия Чилонзор буюм бозоригача узайтирилиши режалаштирилган.

Метрополитеннинг қўшимча даромад манбаларини шакллантиришга ҳам катта эътибор берилмоқда. Таклифларга кўра, вагон ва бекатлардаги реклама жойлари аукцион орқали хусусий секторга берилади, вендинг аппаратлари ва кичик савдо нуқталари ташкил этилади, бекатлар яқинида автотураргоҳлар барпо қилинади. Шунингдек, бўш турган хоналарни тадбиркорларга коворкинг ва офис сифатида ижарага бериш режалаштирилган.

Йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида «Park&Ride» тизимини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу тизим орқали фуқаролар шахсий автомобилларини махсус автотураргоҳларда қолдириб, кейинги йўлни метро орқали давом эттириши мумкин бўлади.

Тақдимот давомида янги поездлар харид қилиш, электродепо қуриш ҳамда 2027–2035 йилларга мўлжалланган метрони ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Унда метро тармоғини икки баравар кенгайтириш, йўловчи оқимини 2,5 бараварга ошириш ва экологик тоза замонавий транспорт тизимини шакллантириш вазифалари белгиланган.

Шунингдек, йўл ҳақини тўлаш тизимини такомиллаштириш, масофага қараб тариф жорий этиш, имтиёзли дастурлар ва турли форматдаги абонементларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Якунларига кўра, давлат раҳбари тақдим этилган ташаббусларни маъқуллаб, мутасадди идораларга уларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

NASA’нинг тажрибали астронавти Эндрю Фойстел Ўзбекистонга келди

NASA’нинг тажрибали астронавтларидан бири, Халқаро космик станция собиқ командири Эндрю Фойстел Ўзбекистонга ташриф буюрди. Астронавт ўз фаолияти давомида 9...

Больше похожих статей