Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Абдусамат Дурмонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.
Абдусамат Дурмонов 1965 йилда Термиз шаҳрида туғилган. У турли йилларда «Сурхон», «Локомотив», «Пахтакор» ва «Нефтчи» жамоалари сафида тўп сурган.
1992–1994 йилларда у Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва унинг таркибида 1994 йил Японияда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби бўлган.
Дурмонов 2002 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, шундан сўнг мураббийликка ўтди. У «Нефтчи», «Ёзёвон лочинлари» ва «Истиқлол» жамоаларида фаолият юритган. 2015 йилдан бошлаб «Нефтчи» клуби мураббийлар штаби аъзоси эди.

