- Advertisement -
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 100 миллион евродан ошиши мумкин, дея ҳисобламоқда скаутинг платформалари таҳлилчилари.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳозирги кунда 21 ёшли футболчи 35 миллион евро миқдорида баҳоланмоқда. Бироқ мутахассислар унинг юқори салоҳиятини қайд этиб, бозор қиймати сезиларли даражада ошишини прогноз қилмоқда.
Жумладан, FMInside таҳлилий платформаси Ҳусановнинг келажакдаги қийматини 63–119 миллион евро оралиғида баҳоламоқда. Шу билан бирга, яқин вақт ичида эҳтимолий трансфер амалга оширилса, келишув суммаси тахминан 79,1 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

