Ўзбекистон ва Чехия ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш ўртасида тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Таъкидланишича, Чехия Бош вазирининг ташрифи ўзбек-чех муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб беради. Сўнгги йилларда ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашган: ҳукуматлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланган, ишбилармонлик ва гуманитар алоқалар кенгайган, парламентлараро «дўстлик гуруҳи» ташкил этилган, товар айирбошлаш ҳажми эса қарийб икки баравар ошган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда чех капитали иштирокида 37 та қўшма корхона фаолият юритмоқда ва томонлар иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятида. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини диверсификация ва кооперацияни ривожлантириш орқали 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Устувор йўналишлар қаторига машинасозлик, «яшил» энергетика, геология, кимё ва фармацевтика саноати, шунингдек рақамлаштириш ва «ақлли шаҳарлар» лойиҳалари киритилди. Чехиянинг етакчи компаниялари билан технологик кооперация дастурини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Савдони рағбатлантириш мақсадида Чехияда ўзбек сертификатлаш филиалини ташкил этиш ва Евро-6 стандартига мос замонавий лаборатория қуриш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ташаббусларни Чехиянинг экспорт-кредит институтлари қўллаб-қувватлашга тайёр.

Томонлар, шунингдек, Ишбилармонлар кенгашини тузиш ва август ойида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олдилар.

Маданий-гуманитар соҳада таълим дастурларини, жумладан қўшма дипломлар дастурини кенгайтириш, маданият кунлари, кўргазмалар ва концертлар ўтказиш, шунингдек туристлар оқимини оширишга ўзаро қизиқиш билдирилди. Шу нуқтаи назардан, икки давлат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, тартибга солинган меҳнат миграцияси ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида барча белгиланган ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича жаҳон рейтингида 147-ўринни эгаллади

Ўзбекистонда Reporters sans frontières томонидан эълон қилинган матбуот эркинлиги бўйича янги рейтингга кўра, мамлакат 147-ўринни эгаллади. Бу ўтган йилга...

Больше похожих статей