Тошкентда йўловчилар билан можародан сўнг автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида 11-йўналиш автобуси ҳайдовчиси йўловчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани билан боғлиқ ҳолатдан сўнг ишдан бўшатилди. Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълумотига кўра, ҳодиса 28 апрел куни содир бўлган. Синов муддатида ишлаётган 18-автобус саройи ҳайдовчиси йўловчиларни ташиш қоидаларини бузган ва ноўрин хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб, йўловчилар норозилигига сабаб бўлган.

Ҳолат кўриб чиқилиши якунларига кўра, ҳайдовчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Компанияда шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилар ўртасида мулоқот маданияти, йўловчиларга хавфсиз хизмат кўрсатиш ва интизомга риоя қилиш масалалари бўйича қўшимча йўриқномалар ўтказилиши маълум қилинди.

Идора йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар жарима майдончаларидан автомобилларини онлайн олиб кетиши мумкун

Ўзбекистонда ҳайдовчиларга автомобилларини жарима майдончаларидан онлайн расмийлаштириб олиб кетиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан...

Больше похожих статей