Тарихий ютуқ: Ўзбекистон хоккей терма жамоаси жаҳон чемпионатининг А гуруҳига чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон хоккей бўйича терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи дивизиони В гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, А гуруҳига йўлланмани қўлга киритди. Мусобақа Гонконгда бўлиб ўтди.

Жамоа барча ўйинларда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижани қайд этди. Ҳал қилувчи учрашувда ўзбекистонлик хоккейчилар мезбонлар жамоасини 9:4 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдаги етакчилигини мустаҳкамлади.

Юқори лигага кўтарилиш йўлида терма жамоа Мўғулистон (26:1), Филиппин (28:3), КХДР (20:3) ва Люксембург (14:0) жамоалари устидан йирик ҳисобда ғалабалар қозонди. Жами жамоа 97 та шайба киритиб, В гуруҳидаги энг юқори натижани қайд этди.

Бу ютуқ жамоанинг жадал ривожланишининг давоми бўлди: 2024 йилда Ереванда ўтган мусобақада терма жамоа тўртинчи дивизионда ғалаба қозонган ва шундан бери жаҳон хоккейи поғоналари бўйлаб ишонч билан кўтарилиб бормоқда.

Жамоанинг асосини «Ҳумо» ва «Бинокор» клублари ўйинчилари ташкил этади. Шунингдек, таркибда Россиянинг «Молот-Прикамье» клуби сафида тўп сураётган ҳужумчи Павел Синявский ҳам иштирок этмоқда.

Терма жамоага илгари Континентал хоккей лигасида Рига «Динамо» клубида бош менежер бўлиб ишлаган Нормунд Сейейс бошчилик қилмоқда.

Келаси мавсумда жаҳон чемпионатининг учинчи дивизиони А гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси Тайвань, Мексика, Босния ва Герцеговина, ЖАР ҳамда Таиланд жамоаларига қарши майдонга тушади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда жамоат жойларида эҳтимолан хавфли буюмларни олиб юриш учун жарималар жорий этилади

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жамоат жойларида эҳтимолан хавфли буюмларни очиқ ҳолда олиб юриш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишлар...

Больше похожих статей