Наманган ва Сурхондарёда электр ва газ соҳасидаги коррупция ҳолатлари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда электр ва газ таъминоти соҳасидаги коррупцион ҳолатлар фош этилди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси тадбиркорга тегишли МЧЖ биносига ўрнатилган 50 кВт қувватли қуёш панели ва бошқа ишлар бўйича техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Сурхондарё вилоятида эса “Узунтумангаз” бўлими ходими газ ҳисоблагич носозлиги туфайли юзага келган 23 млн сўм қарздорликни бекор қилиб бериш ва далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинган. Ушбу ҳолатга унинг бир ҳамкасби ҳам алоқадор экани аниқланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 майдан Ўзбекистонда қурилиш, миграция ва давлат хизматлари соҳаларида янги қоидалар кучга киради

2026 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш, миграция, соғлиқни сақлаш, божхона тартиблари ва давлат хизматлари соҳаларига дахлдор қатор ўзгаришлар...

Больше похожих статей