Халқ қабулхоналари фаолиятини кучайтириш учун алоҳида назорат гуруҳини ташкил этиш топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент томонидан Халқ қабулхоналари фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Унга кўра, Президент Администрациясига ҳокимлар билан биргаликда Халқ қабулхоналарига муаммоларнинг моҳиятини тушунадиган замонавий кадрларни жалб қилиш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш учун алоҳида назорат гуруҳини ташкил этиш топширилди.

Шунингдек, Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти ҳар ойда келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларни вазирлар ва ҳокимларга етказади ҳамда ижросини назорат қилади. Аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатаётган масалалар бўйича раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитиб борилади.

Ҳукуматда эса вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларидан иборат Тезкор штаб тузилиб, кўтарилган масалаларни ҳудудлар ва тармоқлар кесимида жойига чиққан ҳолда ҳал этиш йўлга қўйилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги энг кўп хорижий корхоналар Хитойга тегишли

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият...

Больше похожих статей