- Advertisement -
Кобулда давом этаётган «Имом Абу Ҳанифа – 5-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси»да Ўзбекистон автомобиль саноати маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Савдо-саноат палатаси маълум қилишича, экспозициядан кузов деталлари, автомобиль ойналари, фаралар, фильтрлар, ёнилғи баклари, дисклар, шиналар ва бошқа эҳтиёт қисмлар, шунингдек, енгил электр транспорт воситалари ўрин олган.
Маҳсулотлар афғонистонлик тадбиркорлар ва потенциал харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Учрашувларда Афғонистон бозорига маҳсулот етказиб бериш, дилерлик ва дистрибьюторлик ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.


