Ангренда дайди итлар тўдаси 8 ёшли болани тишлаб ўлдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Фожиали ҳодиса Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида содир бўлди. «Истиқлол» маҳалласида дайди итлар тўдаси мактабдан уйига қайтаётган саккиз ёшли болага ҳужум қилган.

Milliy TV телеканалидаги Millar дастурида маълум қилинишича, бола оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида вафот этган.

Фожиа содир бўлган пайтда боланинг онаси ишда бўлган, отаси эса Россияда меҳнат қилган. Маҳалла раиси сўзларига кўра, оила яқинда Бекабоддан Ангренга кўчиб келган ва ижара уйда яшаб келган.

Маълум қилинишича, шаҳар ҳокими ва масъул хизматлар вазиятни назоратга олган.

Бундан аввал Ангренда суд Тошкент вилоятида фаолият юритувчи шаҳар ҳайвонларни тутиш хизмати ходимлари гуруҳига нисбатан қарор чиқарган эди. Улар муассаса ҳудудида итни шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбдор деб топилган. Иш фигурантлари 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган, ташкилот раҳбарияти эса уларни ишдан бўшатишга ваъда берган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марказий Осиё ёшлари Тошкентда “ЕХҲТ модели — 2026” доирасида жамланди

2026 йил 27 апрелдан 1 майгача Тошкент шаҳрида Central Asian Model OSCE 2026 — ёшлар учун таълимий тадбир бўлиб...

Больше похожих статей