Ангренда дайди итлар тўдаси 8 ёшли болани тишлаб ўлдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Фожиали ҳодиса Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида содир бўлди. «Истиқлол» маҳалласида дайди итлар тўдаси мактабдан уйига қайтаётган саккиз ёшли болага ҳужум қилган.

Milliy TV телеканалидаги Millar дастурида маълум қилинишича, бола оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида вафот этган.

Фожиа содир бўлган пайтда боланинг онаси ишда бўлган, отаси эса Россияда меҳнат қилган. Маҳалла раиси сўзларига кўра, оила яқинда Бекабоддан Ангренга кўчиб келган ва ижара уйда яшаб келган.

Маълум қилинишича, шаҳар ҳокими ва масъул хизматлар вазиятни назоратга олган.

Бундан аввал Ангренда суд Тошкент вилоятида фаолият юритувчи шаҳар ҳайвонларни тутиш хизмати ходимлари гуруҳига нисбатан қарор чиқарган эди. Улар муассаса ҳудудида итни шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбдор деб топилган. Иш фигурантлари 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган, ташкилот раҳбарияти эса уларни ишдан бўшатишга ваъда берган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда бўлажак муҳандислар учун ШҲТ халқаро олимпиадаси ўтказилади

Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” фестивали доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) халқаро олимпиадаси бўлиб ўтади. Ушбу йирик тадбир 10 дан ортиқ...

Больше похожих статей