Наманган вилоятида 26 та дорихона ва дори воситалари улгуржи сотувчиларига нисбатан иш қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Наманган вилоятида 26 та дорихона ва дори воситалари улгуржи етказиб берувчиларига нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар қилди.

Қонунбузарликлар Fair Tech ягона ахборот тизими орқали ўтказилган текширув давомида аниқланган. Маълум бўлишича, айрим компаниялар дориларни тасдиқланган улгуржи референт нархлардан юқори баҳода сотган.

Идора маълумотига кўра, нархларни сунъий ошириш натижасида сотувчилар тахминан 497 млн сўм миқдорида асоссиз даромад олган.

Текширув материаллари махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган. Шундан сўнг қонунбузарларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида саноат корхоналарида унумдорликни ошириш бўйича тадбиркорлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди

Бухоро давлат техника университетида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Интеграцион халқаро консалтинг компанияси эксперти Атанас Кочов ҳамда Макроиқтисодий...

Больше похожих статей