Ноқонуний пойгалар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва уларда иштирок этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўлларда ноқонуний тарзда ўтказилаётган пойгалар ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солиб, оғир йўл-транспорт ҳодисаларига, айрим ҳолларда инсон ўлимига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат аҳоли ва ҳайдовчилар томонидан билдирилаётган эътироз ва хавотирларни кучайтирган.

Шу муносабат билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ноқонуний пойгалар оқибатида юзага келаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган. Ҳужжат жорий йил 17 февраль куни манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилган. Белгиланган тартибда келишув жараёнлари якунлангач, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей