«Қизилқум» ўсмирлар жамоасининг бош мураббийи пора олгани учун ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий шаҳридаги «Қизилқум» футбол клубининг 19 ёшгача бўлган жамоаси бош мураббийи 18 ёшли футболчини жамоанинг асосий таркибига қўшиб қўйиш учун 20 миллион сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабар берди.

Мураббийнинг исми ошкор этилмаган. Клуб таркибига ўйинчиларни қабул қилиш бўйича белгиланган тартиб ва раҳбарият буйруғига қарамай, у хизмат ваколатларидан суиистеъмол қилган ва Нуратин туманидаги ёш футболчини жамоага қўшиш учун пул талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари мураббийни пул олиш жараёнида қўлга туширишган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди («мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қирғизистонда собиқ Миллий хавфсизлик раҳбари Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ҳамда яна етти нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Суд...

Больше похожих статей