Рамазон ойида бир марталик моддий ёрдам пули кимлар учун тўланади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент қарорига кўра, Рамазон ойида қуйидаги чоралар амалга оширилади:

1. Бир марталик 1 миллион сўмлик моддий ёрдам

  • “Ижтимоий реестр”нинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар;
  • Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар;
  • Ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар;
  • Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга тўланади.

2. Бир марталик 500 минг сўмлик моддий ёрдам

  • “Ижтимоий реестр”нинг “камбағал оила” тоифасига киритилган оилалар;
  • “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган эҳтиёжманд оилаларга берилади.

3. Тиббий харажатларни қоплаш

“Ижтимоий реестр”даги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

Ушбу чора-тадбирлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урбанизациянинг долзарб муаммоларини қандай ҳал этиш мумкин?

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) 13-Бутунжаҳон урбанизация форуми (WUF13) давом этмоқда. У муносиб яшаш шароитига эга...

Больше похожих статей