Сирдарё вилоятида туризмни ривожлантириш масалалари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарё вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тадбиркорлар томонидан билдирилаётган таклиф ва муаммоларни ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аккулов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи иштирок этди.

Учрашувда Сирдарё вилояти ҳокимлиги, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, 40 га яқин тадбиркор — туроператорлар, меҳмонхона ва ресторан бизнеси вакиллари, транспорт хизматлари кўрсатувчи корхоналар, дам олиш масканлари раҳбарлари ҳамда маданият муассасалари вакиллари қатнашди.

Мулоқот давомида ҳудудда тиббий, спорт, экологик, агро, гастрономик, овчилик ва рекреацион туризм йўналишларини ривожлантириш, йўл бўйи сервис хизматларини кенгайтириш, туристик инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда янги туристик маҳсулотларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Республика ишчи гуруҳи раҳбари А. Аккулов тақдимоти давомида 2025 йилда Сирдарё вилоятида амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида билдирилган барча таклиф ва мурожаатлар тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўрганилиши, қонунчилик доирасида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши таъкидланди. Шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича ишлар изчил давом эттирилиши маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО Бухорони ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлади

2026 йил 13 апрель куни Париж шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини ривожлантиришга бағишланган стратегик учрашув бўлиб ўтди. ЮНЕСКО ишлари бўйича...

Больше похожих статей