«Прописка» бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни онлайн таҳрирлаш тартиби белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 30 январда 38-сонли қарор қабул қилиб, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламентини тасдиқлади.

Регламентга кўра, давлат хизмати икки йўналиш бўйича кўрсатилади: фуқаронинг яшаш жойи манзили тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш асосида тизимда таҳрирланган қайд варағи бериш, шунингдек мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш асосида манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар ҳақида таҳрирланган маълумотнома бериш.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.

Фуқаролар сўровнома бериш учун ваколатли орган ёки давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этишлари ёки my.gov.uz порталида электрон шаклда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ваколатли органга келиб тушган сўровнома 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра, таҳрирланган маълумот тизим орқали QR-код қўйган ҳолда тасдиқланади ҳамда шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туркий давлатлар сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт бўйича янги ташаббуслар илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Турк давлатлари ташкилотининг (ТДТ) Туркистон шаҳрида “Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт” мавзусида ўтказилган норасмий...

Больше похожих статей