Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга «Халқ ёзувчиси» унвони берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси — спичрайтер Ҳайриддин Мадриддинович Султоновга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвонини бериш тўғрисида фармон имзолади.

Юксак фахрий унвон давлат органларида кўп йиллик самарали меҳнати, миллий адабиёт ва маданиятни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, ўзига хос истеъдоди ҳамда серқирра ижодий фаолияти учун берилди. Фармонда Ҳайриддин Султоновнинг тарихий ва замонавий мавзуларга бағишланган асарлари ўзбек адабиёти хазинасини бойитишга, жамиятнинг бадиий тафаккурини юксалтиришга хизмат қилгани қайд этилган.

Шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари, жамоат-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки алоҳида таъкидланган.

Фахрий унвон Ҳайриддин Султоновнинг таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президентга тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тақдим этилди

Президент Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли ечимлар ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этишга бағишланган тақдимот билан...

Больше похожих статей